Иқтисодиёт | 10:14 / 04.08.2024
5893
2 дақиқада ўқилади

Июл ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

Статистика агентлиги 2024 йил июл ойи учун палов индексини эълон қилди.

Фото: changeinuzbekistan.com

Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 30 400 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (29 000 сўм) ва Хоразм (28 300 сўм) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – 1 порцияси 20 000 сўмдан сотилган.

Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган: 

  • Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм
  • Андижон вилояти – 25 800 сўм
  • Бухоро вилояти – 29 000 сўм
  • Жиззах вилояти –26 100 сўм
  • Қашқадарё вилояти – 28 100 сўм
  • Навоий вилояти – 24 600 сўм
  • Наманган вилояти – 20 000 сўм
  • Самарқанд вилояти – 27 800 сўм
  • Сурхондарё вилояти – 27 100 сўм
  • Сирдарё вилояти – 23 600 сўм
  • Тошкент вилояти – 25 700 сўм
  • Фарғона вилояти – 23 800 сўм
  • Хоразм вилояти – 28 300 сўм
  • Тошкент шаҳри – 30 400 сўм

“Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган”, дейилади хабарда.  

Мавзуга оид