"Ягона портал"да субсидия олишга ариза бериш хизмати ишга тушди

Фото: my.gov.uz
Жорий йил 1-майдан бошлаб ЯИДХП (my.gov.uz)да “Ipoteka kreditiga davlat subsidiyasini olishga ariza berish” хизмати ёқилди.
Президентнинг 2023 йил 13 апрелдаги “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий йил янги тартибдаги ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланган.
Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугагандан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;
субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.
Мавзуга оид

13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

11:15 / 12.05.2025