Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиянинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига янги ҳужумларини қоралади
Россиянинг Украина фуқаролик инфратузилмасига бетартиб ҳужумлари уруш жинояти ҳисобланади, дея маълум қилди Европа Иттифоқи. Брюссел Киев, Одесса ва Херсон вилоятининг ракета ва дронлардан ўққа тутилганига ишора қилди.
Европа Иттифоқи Россиянинг яқинда Украина тинч аҳоли манзилларига уюштирган ҳужумларини қоралади. Жорий ҳафта Россиянинг қўшни давлатга қарши урушининг навбатдаги авж олиши ва «тинч аҳоли яшовчи ҳудудларнинг тобора кўпроқ тартибсиз ва қонли ўққа тутилиши» бўлди, деди 5 май, жума куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмий вакили Питер Стано.
Ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратларининг нишонлари Одесса ва Киев бўлган, дея билдирди Брюссел. Бундан ташқари, Россия оғир артиллериядан фойдаланган ҳолда Херсон вилоятидаги фуқаролик инфратузилмасига бетартиб зарбалар берди, дея қўшимча қилди Стано. Херсондаги сўнгги бундай ҳужум натижасида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, яна 50 га яқин киши жароҳат олди, уларнинг барчаси тинч аҳоли эди, дея таъкидлади ЕИ.
Брюссел Москвани «тинч аҳолини ўйламай ўлдириш ва фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишни» зудлик билан тўхтатишга чақирди. «Россиянинг тинч аҳоли нишонларига бетартиб ҳужумлари уруш жиноятидир», деб эслатди Европа Иттифоқи. Европа Иттифоқи бу ҳужумларнинг етакчилари, ижрочилари ва шериклари жазосиз қолмаслигини очиқ айтди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025