“Кунига 60 минг сўм топамиз” – қўл меҳнати ортидан ўғил уйлаб, қиз узатган ишчи аёл ҳикояси
Наманган вилояти Учқўрғон туманининг Ёғду маҳалласида яшовчи Муҳожар Нуриллаева ёшлигидан далада кетмон чопиб катта бўлган. Отаси йўқлиги, онасининг эрта ўлими унинг йўлини илм олишдан дала томон ўзгартириб юборган.
Келин бўлиб борган хонадони ҳам оддий деҳқон оиласи эди. Турмуш ўртоғи билан уч фарзандни вояга етказиш учун эрта баҳордан то кеч кузгача далаларда қўли қаварди. Ҳар йили «илик узди» пайтида пулдан қийналиб қолмаслик учун фермерларнинг пилла қуртини боқди. Кеч кузда ҳосилдан келган даромаддан қорамол олиб, қиши билан чорва парвариш қилди.
Афсуски, 2019 йилда турмуш ўртоғи бу оламдан кўз юмди. Анча улғайиб қолган фарзандлари рўзғорда пул топадиган, онасига елкадош бўлди. Ҳозирда унинг катта ўғли уйланган, дорихонада сотувчи бўлиб ишлайди.
Муҳожар опа эса мавсумий ишларга чиқади. Унинг айтишича, ҳозирда бир кунлик иш ҳақи 60 минг сўмни ташкил этади.
Муҳожар опа ҳалол меҳнати ортидан ўғлини уйлади, қизини узатди. Ўғилларига уй-жой қилди. Ҳозир ҳам меҳнатдан тўхтагани йўқ. “Уйдаги ишларимни келиним қиляпти, мен хотиржам далада ишласам бўлади”, — дейди қаҳрамонимиз.
Улардан рўзғордаги барака нима деб сўраганимизда, “борига шукр қилишда”, деб жавоб берди.
Тоҳиржон Турсунов, Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
15:31 / 08.09.2024