Жаҳон | 16:31 / 08.05.2023
20327
5 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофидаги жанглар ва Харкивдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 438-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Аннексия қилинган Севастопол губернатори Михайло Развожаев тунда Қримга 10 та дрон билан ҳужум уюштирилгани ҳақида маълум қилди. Кейинроқ мудофаа вазирлиги Россия қўшини Қора денгиз акваториясида украинларнинг 22 та учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Ҳужум вақтида жабрланганлар йўқ. Украина бу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
  • ФХХ Ивановская областидаги ҳарбий аэродромга дронлар ҳужумининг олди олингани, Тула областида Украина мудофаа вазирлиги бош разведкаси бошқармаси томонидан ёлланган диверсия гуруҳи аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берди. Украина бу маълумотни изоҳламаган.
  • Евгений Пригожин РФ мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲКга Бахмутда ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун ўқ-дори беришни ваъда қилганини айтди. Бу Пригожин унинг жангчилари 10 май куни Бахмутни тарк этиши, чунки «ўқ-дориларсиз улар ўлимга маҳкум экани»ни айтиши ортидан рўй берди. Сергей Шойгу 5 май куни мудофаа вазирлигига «махсус ҳарбий амалиёт» ҳудудида қурол етказиб бериш масалаларини «алоҳида назоратда ушлаш» бўйича топшириқ берган. «Вагнер» ХҲК ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида қолиш-қолмаслиги охиригача аён эмас.

Кун кадри. Харкив областидаги вайрон бўлган кўприк

Эски Салтов посёлкаси аҳолиси 2022 йил баҳорида Харкив областидаги жанглар чоғида вайрон бўлган кўприк орқали Шимолий Донни кечиб ўтмоқда. Эски Салтов Россия чегарасидан тахминан 20 километр масофада жойлашган, РФ қўшини бу ерни 2022 йил мартида эгаллаб олган. Посёлка икки ой ўтиб Украина ҚК назоратига қайтарилади
Vincenzo Circosta / ZUMA Wire / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги жанглар 

Часив Ярда яшовчи аёл отишмалар вақтида ёниб кетган уйи олдида. Часив Яр Бахмутдан 13 километр ғарбда жойлашган, Украина қуролли кучларининг асосий таъминот йўли шу шаҳар орқали ўтади. РФ мудофаа вазирлиги 5 май куни Россия қўшини Часив Ярдаги кўприкни яксон қилгани ҳақида хабар берди, маълум қилинишича, украин ҳарбийлари бу кўприкдан Бахмутга «ўқ-дорилар ва захира кучлар олиб келиш»да фойдаланишга уринган. Украина томони бу маълумотга изоҳ бермади, аммо РФ армияси Часив Ярга ҳужум бошлагани ва Бахмутни фосфорли ва ёнувчан ўқ-дорилар билан ўққа тутаётганини маълум қилди. Бундай воситалардан аҳоли яшаш манзиллари яқинида фойдаланиш тақиқланган - чунки унинг оқибатида келиб чиқадиган ёнғинни ўчириш амалда имконсиз.
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA
Часив Ярда ёнаётган бино фонидаги сирен
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA
«Адам» тактик гуруҳи жангчилари Бахмут атрофидаги фронт чизиғида Т-64 танкида. Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирскийга кўра, Россия қўшини «оғир қуроллардан ўққа тутиш интенсивлигини оширган, нисбатан илғор техникалардан фойдалана бошлаган ва қўшинни қайтадан гуруҳламоқда». Сирскийнинг ҳисоблашича, Россия ҳамон Бахмутни 9 майга қадар қўлга киритишдан умид қилмоқда. «Бизнинг вазифамиз — бунга йўл қўймаслик», — дея қайд этган у.
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги ўрмонзорда турган украин ҳарбийлари
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги қишлоқда инсонпарварлик ёрдами тарқатиш маркази

Орихив шаҳри аҳолиси кўнгиллилар марказида, бу ерда улар исиниши, техникаларини қувватлаши ва инсонпарварлик ёрдами олиши мумкин. Россия қўшини мунтазам равишда Орихив ва унинг атрофидаги ҳудудларга зарба беради — хусусан, 1 май куни Запорижжя области ҳарбий маъмурияти регион 56 бор ўққа тутилганини қайд этди. Маҳаллий расмийларга кўра, уйларнинг 80 фоизига яқини вайрон қилинган ёки шикастланган. Май ойи бошида Орихив мэрияси шаҳардаги барча болаларни олиб кетишга муваффақ бўлинганини маълум қилди. Ҳозирда бу ерда 1,4 минг киши қолган (Урушга қадар Орихивда 14 мингдан ортиқ киши яшаган)
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Орихив аҳолиси вакиллари инсонпарварлик ёрдами марказида тушлик қилишмоқда
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Орихивда яшовчи киши телефонини қувватламоқда
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид