Президент ОАВнинг жамиятдаги ўрнини эътироф этди
Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлар экани таъкидланди.
«Жамиятимиздаги очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш мақсадида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлар қатъий кафолатланмоқда.
Шу билан бирга, сўз эркинлиги бу – масъулият ҳам дегани. Яъни, ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон эканини ҳам унутмаслигимиз зарур», - деди давлат раҳбари.
Айни пайтда, нодавлат ташкилотларнинг ролини янада ошириш, ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, янгиланган Конституциядаги ўзгаришлар бир қатор сиёсий ислоҳотларни ҳам назарда тутади.
Бу борада парламент фаолиятида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса 14 тадан 18 тага етказилди.
Айни пайтда палаталарнинг ваколатларига ҳам аниқлик киритилди. Жумладан, ҳукуматни шакллантириш, унинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш масалалари Қонунчилик палатасининг ваколатига ўтказилди.
Сенатнинг фаолияти эса ҳудудлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, маҳаллий Кенгашларга ҳар томонлама кўмаклашиш, жойларда, айниқса маҳаллаларда қонунларнинг ижросини таъминлашга йўналтирилиши зарур.
«Энди улар пастга тушиб, кўпроқ одамларимиз билан учрашиб, уларнинг муаммоларини эшитса, вазирлар ва ҳокимлар билан биргаликда ҳар бир масала бўйича аниқ ечимларни топса, бундан умумий ишимизга фақат фойда бўлади», деди президент.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024