Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа кунида Европа комиссияси раҳбари Киевга ташриф буюради
Урсула фон дер Ляйен Европа кунида Киевга келади ва Володимир Зеленский билан учрашади. Унинг ташрифидан мақсад украиналикларга Европа Иттифоқи уларни қўллаб-қувватлаётганини намойиш этишдир.
Европа Иттифоқида Европа куни нишонланадиган 9 майда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен расмий ташриф билан Киевга келади, деб хабар қилди Еврокомиссия матбуот хизмати. У ерда у Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади. "Раис Украинага Россия томонидан босқинчилик урушидан ҳимоя қилишда бу давлатни қўллаб-қувватлашимизни тасдиқлаш учун боради. Унинг ташрифининг асосий мавзуси - Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги ҳамкорлик", - дея тушунтирди Европа комиссияси вакили Эрик Мамер брифингда.
Унинг қўшимча қилишича, ташриф Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги муносабатларнинг барча жабҳаларига, жумладан, унинг ЕИга кириш жараёнига бағишланади. Хавфсизлик нуқтайи назаридан Брюссел фон дер Ляйеннинг сафари, шунингдек, Украинага аввалги ташрифлари тафсилотларини ошкор этмаяпти.
Бундан ташқари, Еврокомиссия Зеленскийнинг 9 май Украинада Европа куни бўлиши ҳақидаги баёнотини олқишлади.
Украина президентининг мурожаати фашистлар Германияси 1945 йил 8 майда таслим бўлганининг навбатдаги санаси муносабати билан – Россия ва бошқа бир қатор постсовет мамлакатларида нишонланадиган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба кунидан бир кун олдин чоп этилган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Украинада 8 май куни Ғалаба кунини нишонлашни қонунийлаштириш, 9 майда эса Европа кунини нишонлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Олий радага юборган.
“Айнан 8 май куни дунёнинг аксарият халқлари нацизм устидан қозонилган ғалабанинг буюклигини эслайдилар ва ҳаётни ҳимоя қилган ҳар бир кишига таъзим қиладилар. Айнан 8 май куни бутун дунё ўша уруш қурбонлари хотирасини ёлга олади. Бу мафкуравий аралашмасиз соф тарих”, — деб ёзди Зеленский Twitter’да.
Мавзуга оид
20:15 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экди
17:07 / 03.04.2025
Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади
21:51 / 04.03.2025
Европани 800 миллиард евролик қайта қуроллантириш режаси таклиф этилди
13:09 / 25.02.2025