Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев мусодара қилинган Россия активларини кимошди савдоларида сотмоқчи
Украина Россиянинг мусодара қилинган активларини давлат мулкига ўтказиб, сотмоқчи, деб хабар берди Давлат мулк жамғармаси раиси Умеров. Унинг сўзларига кўра, жорий йилда Жамғарма 102 тагача активни сотишни режалаштирган.
Украина бу йил Россиянинг мусодара қилинган активларини хусусийлаштириш аукционларида сотишдан тушган маблағни мамлакатни қайта тиклашга сарфлашга умид қилмоқда. Бу ҳақда 11 май, пайшанба куни Reuters агентлигига берган интервюсида Украина Давлат мулки жамғармаси раиси Рустем Умеров маълум қилди.
Умеровнинг сўзларига кўра, бир қатор соҳалардаги Россия бизнеси бозорда муҳим ўйинчи бўлган, бироқ унинг активларининг аниқ қийматини ҳеч ким ҳисобламаган. "Бизнинг мақсадимиз - буларнинг барчасини давлат мулкига ўтказиш, тайёрлаш ва сотиш. Биз бу корхоналар Украина давлати, Украина фуқаролари учун ишлашини истаймиз", - дея таъкидлади Давлат мулк жамғармаси раҳбари.
Россиянинг Украинадаги барча активларини аниқлаш турли ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари иштирокидаги узоқ ва мураккаб жараён, дея тушунтирди Рустем Умеров. Унинг сўзларига кўра, бу йил фонд 102 тагача активни, асосан, кўчмас мулк ва автомобилларни сотмоқчи.
“Уларни давлат мулки фондига ўтказиш фақат мулкларни ҳибсга олиш ва миллийлаштириш бўйича суд қарори қабул қилингандан кейингина амалга оширилиши мумкин”, — деди Умеров. Давлатга ўтказиш янги мулкдорга ҳуқуқий қийинчиликларсиз эгалик қилиш учун зарур, дея қўшимча қилди у.
"Иккинчи чорак охирида - учинчи чорак бошида биз бу активларни сотишга тайёр бўламиз", деб ваъда берди Украина Давлат мулк жамғармаси раҳбари. Умеровнинг сўзларига кўра, россиялик эгалар қайта рўйхатдан ўтиш тартибини амалга оширгани туфайли айрим қийинчиликлар пайдо бўляпти, бу ҳолда гап бир нечта юридик шахслар ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025