Ўзбек-қирғиз автомобиль заводи қурилиши бошланди
«Алтин Тулпар Унаа Қурулуш» заводида енгил автомобиллар билан тижорат техникаси йиғилади ва ишлаб чиқарилади.
Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Оқсув қишлоғида енгил автомобиллар билан тижорат техникасини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди.
Ўзбекистон билан ҳамкорликда барпо этиладиган «Алтин Тулпар Унаа Қурулуш» заводи пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди. У икки қардош республика бирлигини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларига миннатдорлик билдирди.
Қирғизистон ҳудудида завод қуриш бўйича келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил январидаги расмий ташрифи чоғида эришилган эди. Дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади, мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.
Дастлабки 6 йил давомида 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш, 2 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобиллари ишлаб чиқарилади.
Лойиҳа Ўзбекистондан – «Ўзавтосаноат» АЖ, Қирғизистондан – «ДТ техника» МЧЖ ва «Нур» АЖ томонидан амалга оширилади. Жами сармоя ҳажми 50 миллион долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
13:51
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024