Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда маржон рифли дунёдаги энг катта турар жой майдони қурилади
Лойиҳа муаллифлари фикрича, Dubai Reefs ноёб экотизимга айланиши керак.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яна бир футуристик объект қурилиши режалаштирилмоқда. Бу сафар Dubai Reefs номи билан аталган турар жой майдони том маънода сув устида жойлашади.
Дастлаб, миллиард маржондан иборат дунёдаги энг катта сунъий риф қурилади. Унинг устида ҳашаматли виллалар, савдо марказлари, истироҳат боғлари, денгиз тадқиқоти лабораториялари ва турли хил сайёҳлик объектлари бўлади.


Бундан ташқари, ўн миллионлаб мангров кўчатлари экилади. Лойиҳа муаллифлари фикрича, Dubai Reefs ноёб экотизимга айланиши керак.


Объектнинг асосий хусусияти экологик тоза озиқ-овқат ишлаб чиқариш технологияси бўлган регенератив денгиз деҳқончилиги бўлади. Қайд этилишича, турар-жой майдони Дубайни глобал исиш ва денгиз сатҳининг кўтарилишидан ҳимоя қилишнинг муҳим элементига айланиши керак.
Ҳудуд 200 квадрат километрни эгаллайди. Уни 3D-принт технологияси ёрдамида қуриш режалаштирилган.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025