"Миллий тикланиш" партияси сайловда ЎзЛиДеП билан бирга Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди
"Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда президент сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
2023 йил 13 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган президент Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.
Пленумда муддатидан илгари президентлик сайловларида Шавкат Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Аввалроқ ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлаганди. Бу ҳақда партия Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида қарор қабул қилинган.
Экологик партия ва Ўзбекистон Халқ демократик партиялари ўз раҳбарлари Абдушукур Ҳамзаев ва Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатади. "Адолат" социал-демократик партияси номзод кўрсатиш бўйича бўлажак қурултойда кўриб чиқиш учун Робахон Маҳмудова номзодини маъқуллади.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024