Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик оғир атлетикачилар мусобақаларда нейтрал мақомда қатнашиши мумкин бўлади
Халқаро оғир атлетика федерацияси ХОҚ тавсияларига амал қилди. Мустақил агентликлар Россия ва Беларус спортчилари бўйича индивидуал текширувлар ўтказади.
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Россия ва Беларус спортчиларига ўз шафелигида ўтказиладиган мусобақаларда нейтрал мақомда иштирок этишга рухсат берди. Бу ҳақда 12 май, жума куни федерация ижроия кенгашининг онлайн йиғилиши якунлари бўйича ISW матбуот хизмати хабар берди.
Гап Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) тавсияларини қўллаш ҳақида кетмоқда. Ушбу жараён доирасида мустақил идоралар томонидан хизмат кўрсатувчи ходимлар ва IWF мусобақаларида қатнашмоқчи бўлган Россия ёки Беларус паспортига эга барча спортчилар бўйича индивидуал текширувлар ўтказилади.
Қарор IWF спортчилар комиссияси томонидан қўллаб-қувватланди. Федерация маълумотларига кўра, гап “IWF'нинг Украина билан бирдамлиги ва миллатидан қатъи назар, барча нейтрал спортчилар учун спорт билан шуғулланиш имкониятини имкон қадар сақлаб қолиш зарурати” позицияси ўртасидаги энг яхши мувозанат ҳақида кетмоқда.
Матбуот хизмати жорий инқироз бошидан буён улар ХОҚ тавсияларига қатъий риоя қилганликларини таъкидлади.
29 апрел куни Халқаро дзюдо федерацияси россияликлар ва беларуслар Украинадаги Россия уруши ташвиқотини қўллаб-қувватлаяптими ёки йўқми, шу масалани текширгандан сўнг уларга рухсат бериш бўйича индивидуал қарорлар қабул қилиши маълум бўлди.
Бунгача, 28 март куни, тўрт ойлик маслаҳатлашувлардан сўнг ХОҚ Ижроия қўмитаси Парижда 2024 йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада бўйича қарорни кейинга қолдириб, халқаро федерацияларга урушни қўллаб-қувватламаган россиялик ва беларуслик спортчиларга нейтрал спортчилар сифатида қатнашишга рухсат беришни тавсия қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025