Спорт | 10:48 / 14.05.2023
38011
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича жаҳон чемпионати. Бугун яна 4 нафар ўзбекистонлик финалда жанг қилади

Фото: Бокс федерацияси

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида финал жанглари ўтказилади.

14 май куни тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи баҳслар учун рингга кўтарилади:

  • -54 кг: Ойбек Жўраев — Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон);
  • -57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Саидел Ҳорта (Куба);
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Чинзориг Батарсух (Мўғулистон);
  • -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон).

Финал жанглари соат 17:00 да бошланади.

13 май куни Ўзбекистон делегация вакиллари Баҳодир Жалолов (+92 кг), Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) финалда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид