Kun.uz'нинг икки журналисти “Олтин қалам” мукофоти ғолиби бўлди
Kun.uz журналистлари Жамшид Ниёзов ва Шокир Шарипов журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” танловининг 2023 йилги ғолиблари қаторидан жой олди.
Бугун, 15 май куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVII миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди ва тантанали равишда тақдирланди.
Танловда Kun.uz жамоаси аъзолари ҳам ғолиблар қаторида эътироф этилди.
Сайтимизда эълон қилиб келинадиган кўплаб репортажлар, интервю ва таҳлилий материаллар муаллифи Жамшид Ниёзов “Олтин қалам” танловининг интернет-журналистика йўналиши бўйича ғолиблардан бири сифатида тақдирланди.
Ижодий-таҳлилий материаллар муаллифи, колумнист Шокир Шарипов “Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун” номинациясида ғолиблардан бири бўлди. Шокир Шарипов Kun.uz ҳомийлигидаги креатив ижтимоий мултфилмлар лойиҳаси муаллифи ҳисобланади.
Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVII халқаро танловининг Бош миллий мукофоти Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети жамоасига топширилди. Мукофотни жамоа номидан факультет декани Маҳлиё Мирсоатова қабул қилиб олди.
Қуйида барча номинациялар бўйича ғолиблар рўйхати келтириб ўтилади.
Интернет журналистикаси йўналиши бўйича ғолиблар:
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Худойбердиев Хушнуд Ғайратович
- Kun.uz шарҳловчиси Ниёзов Жамшид Ўролович
- “davletovuz” телеграм канали асосчиси Қобил Хидиров
Радио йўналиши бўйича ғолиблар:
- “Авторадио”да дастурлар бўйича директор ҳамда эфир бошловчиси Назира Иноятова
- “ORIAT Dono” радиоси муҳаррири Ботир Имомалиев
- Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси “Янги аср” радиоканали бош муҳаррири Илҳом Рахматов
Телевидение йўналиши бўйича ғолиблар:
- “O‘zbekiston 24” телерадиоканали директорининг ўринбосари Шунқор Чориев
- “Milliy” телеканали Ижтимоий-маърифий дастурлар бўлими бошлиғи, “Оталар сўзи” лойиҳаси бадиий раҳбари Юлдуз Ҳошимова
- “Менинг юртим” телеканали “Марказий студия” информацион лойиҳаси 1-тоифали мухбири Юлдузхон Олимова
Босма оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича ғолиблар:
- “Еркин Қарақалпақстан” газетаси жамоаси
- “Адабиёт зиёси” газетаси жамоаси
- “Тонг юлдузи” газетаси
“Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун”:
- “Альтер Эго” канали асосчиси Кирил Альтман
- “Ular” подкаст лойиҳаси муаллифи Лазиз Хамидов
- Kun.uz колумнисти Шокир Шарипов
- Ижтимоий тармоқлардаги “Потребители.уз” саҳифаси асосчиси Лилия Николенко
Рағбатлантирувчи номинациялар
“Энг фаол теле ва радио бошловчи”:
- “Ўзбекистон тарихи” телеканали бош муҳаррири ўринбосари Дилфуза Шоназарова
“Энг яхши фоторепортаж учун”:
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича фотомухбири Мақсад Ҳабибуллаев.
"Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун":
- “Жэньмин хуабао” нашриёти муҳаррири (Хитой Халқ Республикаси) Сян Хаоянг
- Тожикистоннинг “Жумҳурият” газетаси мухбири Мирасрор Аҳроров
- “Жумҳурият” газетаси мухбири (Тожикистон Республикаси) Шерали Авезметов
- “Рейтер” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Буюк Британия) Муҳаммадшариф Маматқулов
Мисрнинг “Ал-Диплумасий” ва “Eurasia Dairy” газеталари сиёсий мухбири Аҳмад Тарабек
“Инсонга эътибор мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”:
- “Нурли жол” газетаси мухбири Рустам Туленов
- Фахрий журналист Салимов Шоқаҳҳор
“Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”:
- Навоий вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Марғуба Бобоназарова
“Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”:
- “Постда – На посту” газетаси жамоаси
“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун”:
- Журналист Муҳаммаджон Обидов
“Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун”:
- “Овози тожик” газетаси мухбири Саодат Бекназарова
“2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”:
- ЎзЖОКУ кафедра мудири Назира Тошпўлатова
Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар:
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таъсис этган “Инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби – Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилоят бўлими раиси Мирза Субҳанов.
Европа Иттифоқи томонидан таъсис этилган “Аграр озиқ-овқат секторидаги ислоҳотларнинг таъсири ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Насиба Зиёдуллаева
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024