Ўзбекистон | 11:33 / 15.05.2023
8489
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ваколатхонаси «НАТОга шерик давлатлар куни» тадбирида иштирок этди

12 май куни Бельгиянинг Монс шаҳрида НАТО Европадаги қўшма қўмондонлиги қароргоҳида ташкилотга аъзо давлатлар ва шерик мамлакатлар вакиллари иштирокида «НАТОга шерик давлатлар куни» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Тадбирдан  мақсад – НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг маданияти, урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва таомларини намойиш этиш орқали ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдан  иборат

Ушбу анжуман НАТОнинг асосий маданий тадбирларидан бири бўлиб, 2005 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади.

Жорий тадбирда 30 дан ортиқ НАТОга аъзо ва унга шерик  давлатларнинг 200 дан ортиқ вакиллари, шунингдек, Ташкилот  бош қароргоҳи ҳамда унинг таркибий тузилмалари ходимлари қатнашишди.

Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятларини, шунингдек, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги динамикаси юқори баҳоланди, шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг ташкилот тадбирларида иштироки миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсиб бораётгани эътиборга лойиқлиги  таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид