Жаҳон | 18:43 / 15.05.2023
10777
1 дақиқада ўқилади

Туркияда иккинчи тур ўтказилиши расман эълон қилинди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловида биринчи турда ғалаба қозона олмади, мамлакатда овоз беришнинг иккинчи тури ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат Олий сайлов кенгаши (YSK) раҳбари Аҳмет Йенер расман эълон қилди.

Иккинчи тур икки ҳафтадан кейин, 28 май куни бўлиб ўтади.

Йенер биринчи тур якунларини эълон қилган, сўнгги ҳисоб-китоблардан кейин Эрдўған 49,51 фоиз овоз олгани, унинг асосий рақиби, мухолифатчиларнинг ягона номзоди Камол Қиличдорўғли эса 44,88 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган. «АТА алянс»и партия блоки номзоди Синан Ўған 5,17 фоиз овоз билан учинчи бўлган.

Туркиядаги сайловларда давомат 88,92 фоиз, хорижда — 52,69 фоизни ташкил этган.

Биринчи турда ғолиб чиқиш учун номзодлардан бири 50 фоиздан ортиқ овоз олиши талаб этиларди.

photo_2023-05-15_17-53-41.jpg
PFHyGvKa.jpg

Мавзуга оид