Жаҳон | 11:18 / 15.05.2023
6416
1 дақиқада ўқилади

Зеленский ғарб қирувчи самолётлари етказиб берилишига умид қилмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан учрашувда Франция иттифоқчиларнинг “Украина узоқ вақтдан бери кутаётган “қирувчи самолётлар коалицияси”ни тузиш бўйича принципиал қўшма қарорини қўллаб-қувватлашига умид билдирди. 

Фото: president.gov.ua

Бу ҳақда Украина президенти сайтида чоп этилган икки давлат раҳбарларининг учрашуви ҳақидаги хабарда айтилади.

Европада тинчлик Киевга қурол етказиб бериш тезлигига боғлиқ, деганди аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа Иттифоқи кенгаши йиғилишида. 

Унинг сўзларига кўра, Европанинг узоқ муддатли хавфсизлигига йўналтирилган энг яхши сармоя Украинани замонавий жанговар самолётлар билан таъминлаш бўлади ва бу ҳақда имкон қадар тезроқ қарор қабул қилиш керак. 

"Украина нега Ғарб типидаги замонавий жанговар самолётларни ололмаслиги ҳақида ҳеч қандай мантиқий далиллар йўқ ва менинг бу қарор қабул қилинишига ишончим комил. Украина Европанинг ҳимоячиси ҳисобланади", - дея таъкидлади у. 

Мавзуга оид