Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда юқори мартабали амалдорларга ишдан бўшаб кетиш тақиқланди
Россия президенти маъмуриятида лавозимни тарк этиш истаги хиёнат сифатида баҳоланяпти ва бўшамоқчи бўлган амалдорларга жиноий иш қўзғатилиши мумкин, деб ёзади "Важные истории".
Россиянинг Украинага қарши уруши фонида юқори мартабали россиялик амалдорларга ўз лавозимларини тарк этиш тақиқланди. Бу ҳақда 15 май, душанба куни "Важные истории" интернет нашри Федерал хавфсизлик хизмати собиқ ходими, Россия губернаторларидан бири билан ишловчи сиёсий стратег, шунингдек, президент маъмурияти юқори мартабали амалдорларига яқин икки кишига таяниб ёзмоқда.
Камида иккита губернатор ўз лавозимини тарк этишга уринган, аммо давлат раҳбари маъмурияти "нафақат буни тақиқлаб қўйди, балки жиноий иш очилишига ишора қилди", деб таъкидлади "ФСБ" собиқ зобити. Қайси вилоятлар раҳбарлари ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Россия Федерациясининг қўшни давлатга ҳарбий бостириб кириши ортидан кўплаб россиялик амалдорлар ишдан бўшаб кетишни хоҳлаб қолди, деди бошқа манба. Бироқ, Кремлда бундай истак "хиёнат сифатида қабул қилиняпти, шунинг учун давлат хизматчиларига "бирдамликни намойиш этиш" вазифаси қўйилди", деб таъкидлайди "Важные истории". Айни пайтда, тақиқ норасмийдир, шунинг учун баъзи амалдорларга истеъфога чиқишга рухсат берилиши мумкин - соғлиғи сабабли ёки коррупция туфайли, деб қўшимча қилади нашр.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025