Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФТА Ўзбекистонга 375 миллион евро имтиёзли кредит беради
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 10,2 миллион евро миқдорида грант ёрдамини тақдим этади. Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) эса жами 375 миллион евро миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Европа Иттифоқи, Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) 17 май куни Самарқандда Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришга қаратилган битим имзолади.
Режалаштирилган қўшма тадбирлар Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат аҳолисининг умумий манфаати учун атроф-муҳит ва табиий ресурсларни асраб-авайлаган ҳолда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган.
Европа глобал дарвоза стратегияси ва Европа Иттифоқининг яшил сиёсати устувор йўналишларига мувофиқ, келишувнинг мақсади юқори экологик стандартларга риоя қилиш учун шароит яратиш, ҳукуматнинг турли соҳаларда яшил иқтисодиёт сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда имкониятларини ошириш ва аҳолини барқарор иш билан таъминлаш ҳисобланади.

Team Europe (Европа жамоаси) ташаббуси доирасида Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 10,2 миллион евро миқдорида грант ёрдамини тақдим этади, бундан ташқари, ФТА томонидан жами 375 миллион евро миқдорида имтиёзли кредит ажратилган (шундан 150 миллион евро ўзлаштиришга тақдим этилган).
Битим имзолаш маросимида Европа Комиссияси Халқаро шериклик бўйича ош директори ўринбосари Мириам Ферран, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Илҳом Норкулов ва Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риу иштирок этди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025