Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2,5 млн истеъмолчи ичимлик суви бўйича қарздорликка эга
4,5 млн нафар истеъмолчининг 56 фоизида (2,5 млн) ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорлик мавжуд. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Таҳлилларга кўра қарздор истеъмолчиларнинг:
- 2,2 млн нафари (89,1 фоиз) – 1 млн сўмгача;
- 244 минг нафари (9,9 фоиз) – 1 млн сўмдан 5 млн сўмгача;
- 24 минг нафари (1 фоиз) – 5 млн сўмдан юқори қарздорликка эга.
Олиб борилган рейд тадбирлари натижасида бугунги кунга қадар 1 055 та ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган бўлса, бунинг натижасида 3 млрд 880 млн сўм зарар етказилган.
Аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг 260 таси юридик ташкилотлар ҳиссасига, 795 таси эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
14:22 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулк реализацияси жадаллаштирилади
21:21 / 05.04.2025