Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Jizzakh Ўзбекистонда Chery гибрид автомобиллари ва электромобилларини ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилади
Ўзбекистондаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган ADM Jizzakh Chery International билан ҳамкорликда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлаганини эълон қилди.
Қарор ADM Jizzax раҳбариятининг Хитойнинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Chery компанияси раҳбарияти билан учрашувидан сўнг қабул қилинди.
Учрашув натижаларига кўра, Chery ADM Jizzakh билан биргаликда автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш, шу жумладан кузовларни пайвандлаш ва бўяш, йиғиш, автомобилларни синовдан ўтказишни (CКD) ташкил этиш ниятини тасдиқлади.
Ўзбекистондаги ADM Jizzakh томонидан CКД услубида йиғилувчи моделлар томонларнинг Ўзбекистон автомобил бозорини таҳлил қилиши натижаларига кўра танланади, шунга қарамай, моделлар қатори қуйидаги платформалардан иборат бўлади деб тахмин қилинмоқда:
- Tiggo оиласи, шу жумладан гибрид моделлар (PHEV)
- Arizo оиласи, шу жумладан гибрид моделлар (PHEV)
- электромобиллар.
Моделлар қатори, Chery компаниясининг режаларига мувофиқ доимий равишда янгиланиб боради.
Музокаралар давомида томонлар, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш имкониятларини яратувчи Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, ADM Jizzakh ва Chery компанияси вакиллари Ўзбекистон бозори учун мавжуд бўлган Chery автомобиллари моделлари қаторини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқдилар. Бу кам чиқиндилар чиқарувчи ва энергиядан самарали фойдаланувчи автомобилларга ортиб бораётган талабни қондириш имконини беради
Chery билан бу борадаги ҳамкорлик, Ўзбекистонда экологик тоза технологияларни ривожлантиришда муҳим одим бўлади. Ушбу ҳамкорлик орқали ўзбекистонлик истеъмолчилар халқаро сифат ва экологик хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган кенг турдаги автомобиллардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
ADM Jizzakh инновацияларга ва ўз маҳсулотларини яхшилашга, шунингдек, халқаро бозорларда ўз иштирокини кенгайтиришга интилиб келмоқда. Chery билан ҳамкорликда компания ўзбек ва халқаро истеъмолчилар талабларига жавоб берадиган янги авлод автомобилларини яратиш устида иш олиб боради.
Chery Uzbekistan расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Веб-сайт: https://cheryauto.uz/
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Бот: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan/
YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan
Ишонч телефони: 71 276 55 55
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 29.10.2024
ADM Jizzakh ва Birinchi Rezinotexnika Zavodi ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
20:00 / 27.07.2024
Божларни қайтариш таклифи, янгиланадиган парламент ва иккичи абитуриентлар — ҳафта дайжести
15:38 / 26.07.2024
Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири электромобиллар импорти учун божларни қайта тиклашни таклиф қилди
16:20 / 24.06.2024