Ўзбекистон | 11:40 / 19.05.2023
2764
2 дақиқада ўқилади

Маҳсулотларни сертификатлаштиришда муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши текширилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг “Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Маҳсулотларни Ўзбекистон сертификатлаштириш Миллий тизимида сертификатлаштиришда эндиликда интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ҳам ўрганиб, текширилади.

Сертификатлаш органи томонидан маҳсулотда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш даврида қуйидагилар амалга оширилади:

а) маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш сертификатлаш органи томонидан 2 иш кунида амалга оширилади.  

б) ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган интеллектуал мулк объектлари билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, сертификатлаш органи томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.

Ҳужжат билан ушбу йўналишда текшириш ўтказиш схемаси тасдиқланмоқда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид