Жамият | 10:44 / 25.07.2024
2990
1 дақиқада ўқилади

Фотография асаридан рухсатсиз фойдаланган нашриёт уйига чора кўрилди

«Ўзбекистон нашриёт матбаа ижод уйи» МЧЖга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўлланди.

Адлия вазирлиги томонидан муаллиф М.К.нинг мурожаати кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Унинг давомида муаллифга тегишли бўлган фотография асари ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан «Ўзбекистон нашриёт матбаа ижод уйи» МЧЖ томонидан фойдаланилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан «Ўзбекистон нашриёт матбаа ижод уйи» МЧЖга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўлланди.

«Ҳурматли ижодкорлар, агарда сизнинг муаллифлик ёки турдош ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилинг», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид