Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида янги шериклик дастури қабул қилинади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиан шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюнни қабул қилди.

Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молия институти ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани – инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ошгани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда камбағалликка қарши курашиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий секторни ривожлантириш борасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ва йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
11:18 / 17.01.2025
Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024