Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тбилисига Россиядан тўрт йил ичидаги биринчи самолёт учиб келди
«Азимут» авиакомпанияси самолёти 2019 йилдан бери биринчи марта Россиядан Гуржистонга тўғридан тўғри рейсни амалга оширди. Уни Тбилиси аэропортида намойишчилар кутиб олди.
19 май, жума куни Москвадан учган «Азимут» авиакомпаниясининг самолёти Тбилиси аэропортига қўнди. Бу 2019 йилдан бери Россиядан Гуржистонга биринчи тўғридан тўғри рейсдир.
Самолёт қўнишидан олдин полиция Тбилисидаги Шота Руставели аэропортини ўраб олди ва кутиш залини ёпди.
Эрталаб Тбилиси марказида Россия билан ҳаво қатновининг қайта тикланишига қарши намойишчилар тўпланди ва автоколонна билан аэропорт томон ҳаракатланди. Улар автомобилларга Европа Иттифоқи ва Украина байроқларини ёпиштиришди. Гуржистон мухолифати тарафдорлари аэропортда норозилик намойиши ўтказди. Самолёт Москвадан қўнгач, улар полиция кордонини бузиб ўтишга ҳаракат қилишган. Полиция бу уринишларни тўхтатди.
2019 йилдан бери Москва томонидан Россиядан Гуржистонга тўғридан тўғри рейслар тақиқланган. 2023 йил 10 майда Владимир Путин бу тақиқни бекор қилди. Шу куни Гуржистон фуқаролари учун виза режими ҳам тўхтатилди.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили Путиннинг қарорини «Россиянинг навбатдаги провокацияси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, тўғридан тўғри рейсларнинг қайта тикланиши ва визанинг бекор қилиниши «Россия Украинага қарши тажовузни давом эттираётган ва бизнинг ҳудудимизни эгаллаб олган бир вақтда, қабул қилиниши мумкин бўлмаган нарса». «Гуржистон халқининг қаршилигига қарамай, Россия Тбилисига исталмаган парвозни амалга оширди», — деб ёзди Зурабишвили Twitter'да.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025