Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилади
Бугун, 20 майдан бошлаб Тошкент вилоятида 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилади. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Республика ҳудудида ЙТҲлар олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма Тошкент вилояти автомобиль йўлларида ишга туширилади.
Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди. Хусусан:
- ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
- ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
- йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
- йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
- йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
- давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025