Жаҳон | 14:59 / 20.05.2023
16149
4 дақиқада ўқилади

Харкивдаги вайронгарчиликлар ва Донбассдаги зенитчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 450-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия ИИВ Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Аҳмад Хонни қидирувга берди.
  • Россиялик мухолиф сиёсатчи Евгений Ройзманга армияни «обрўсизлантириш» иши бўйича 260 минг рубл миқдорида жарима қўлланди.
  • РФ бош прокуратураси «Гринпис»ни «исталмаган ташкилот» деб эълон қилди.
  • РФ ТИВ АҚШнинг 500 фуқароси мамлакатга киришини тақиқлади. Улар орасида — Барак Обама ва «Капитолий штурмидан кейин ўзга фикрлиларни таъқиб қилишда иштирок этганлар» бор.
  • АҚШ иттифоқчиларга Украинага F-16 қирувчи самолётлари берилишига розилигини билдирган.
  • Россия қўшини Киев, Кривий Риҳ ва Лвивга дронлар билан ҳужум уюштирди. Украина ҚК 16 та дрон ва учта «Калибр» ракетаси уриб туширилганини маълум қилди.
  • АҚШ Татяна Москалькова, Игор Левитин ва Россия ташқи разведка хизматига қарши санкциялар киритди.
  • Гомел областида, Беларус ва Украина чегарасида танкка қарши истеҳкомлар пайдо бўлди.

Харкивдаги вайрон бўлган квартиралар

Россия қўшини Харкивдаги турар жойларга зарбалар беришда давом этмоқда, натижада шаҳар аҳолиси вакиллари ҳалок бўлишмоқда ёки кенг кўламли босқиндан кейин ҳам яшаб келаётган квартираларидан айрилмоқда. Харкив шимоли-шарқидаги Салтовка райони собиқ СССР ҳудудидаги кўплаб шаҳарларни умумлаштирувчи барча афзалликлари ва камчиликлари билан постсовет индустриал шаҳарсозлиги намунаси эди. Кўриниши РФ қуролли кучлари аскарларига яхши таниш бўлган ва ўзлари яшайдиган шаҳарларни эслатувчи шундай микрорайонлар Россиянинг ҳалокатли зарбалари остида қолди.

Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областидаги украин зенитчилари 

Украина ҚКнинг княз Даниил Галицкий номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳарбий хизматчиси Донбассдаги фронт чизиғида осмонни кузатмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Донецк областидаги туташув чизиғи яқинидаги позицияни эгалламоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи америкаликлар берган «Стингер» кўчма зенит-ракета комплекси билан
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий рация орқали «Стрела» зенит-ракета комплекси оператори билан гаплашмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
ЗУ-23 зенит қурилмаси олдидаги украин ҳарбийси. Сўнгги ойларда Россия авиацияси фронт чизиғи атрофида фаоллашган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Стабилизация пунктидаги Бахмут мудофаачилари

Стабилизация пунктлари Украина ҚКнинг ярадор аскарлари ва яраланган тинч аҳоли вакилларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, ярадорлар нормативга кўра бир соат ичида бу ерга келтирилиши керак. Бахмут атрофида кўп ойлардан буён тинмаётган интенсив жанглар вақтида шифокорлар кунига ўнлаб, юзлаб кишиларга ёрдам беришига тўғри келмоқда. Шундан кейин ярадорлар ҳарбий-мобил ҳоспиталга олиб кетилади. Украин қўшини шаҳарнинг фақат кичик қисмини ушлаб турибди, аммо сўнгги кунларда Украина ҚК шаҳар атрофида ҳарбий ҳаракатларни фаоллаштирган. 

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид