Ўзбекистон | 19:00 / 22.05.2023
7200
2 дақиқада ўқилади

“Ипак Йўли” банки европалик ҳамкорлар билан хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Фото: Ипак Йўли

 2023 йил 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарув кенгашининг иқтисодий барқарорликни таъминлашга ва инқироз даврида барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган – «Сармоя киритиш ва барқарорлик» мавзусидаги 32-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

 Тадбир доирасида Ипак Йўли банки Ўзбекистонда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор шартномаларни имзолади.

 Хусусан, банк Нидерландия Тараққиёт банки «ФМО» билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, яшил лойиҳаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасини имзолади.

 Бундан ташқари, ЕТТБ қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун Ипак Йўли банкига 20 миллион доллар ажратишини маълум қилди. ЕТТБнинг Самарқандда бўлиб ўтган тадбир доирасида имзолаган мандат хати, кредит маблағларидан «яшил» лойиҳаларга сармоя киритиш учун фойдаланишни назарда тутади.

 Мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши Ипак Йўли банки ва хорижий молия институтлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳажми ошиб бораётганидан далолат беради ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида банкнинг рақобатбардош мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид