Иқтисодиёт | 10:03 / 23.05.2023
33604
2 дақиқада ўқилади

Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бўлиб қоляпти

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 3,3 млрд доллар.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 2,9 млрд ҳамда 1,5 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди: 

  • Туркия – 1,0 млрд;
  • Корея – 802,1 млн;
  • Германия – 787,4 млн;
  • Қирғизистон – 326 млн;
  • Туркманистон – 312,6 млн;
  • Афғонистон – 259,5 млн;
  • Франция – 253,6 млн.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд долларга ёки 13,4 фоизга ошган.

Статистика агентлигига кўра, 4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 7,7 млрд долларни ташкил этган.

Бундан ташқари, республика ташқи савдо айланмаси ҳажмида импорт кўрсаткичи 11,9 млрд долларга тенг бўлди.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мавзуга оид