Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш 1 июнга қадар давом этади
Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш 1 июнга қадар давом этади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова маълум қилди.
Тавсиянома олиш учун талабгорлар:
- ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
- тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
- ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.
Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
- ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
1-7 июнь кунлари туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.
Мавзуга оид
14:13 / 06.04.2025
Дунё парламентларида аёл сиёсатчиларнинг сони ва нуфузи ортмоқда — Мартин Чунгонг
14:04 / 30.01.2025
Хотин-қизлар пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилади
16:10 / 13.01.2025
Хотин-қизлар давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига мақсадли тайёрланади
15:10 / 19.11.2024