Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ностратегик ядро қуролларини Беларусга кўчиришни бошлади
Беларусда бу қуроллар жойлаштириладиган жойлар тайёрланган.
Беларус президенти Александр Лукашенко Россия ностратегик ядро қуролларини мамлакатда тайёрланган омборларга кўчиришни бошлаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, 25 май куни Россия президенти Владимир Путин унга «Беларусда ядро қуролини жойлаштириш бўйича ҳаракатлар тўғрисида»ги фармон имзолангани ҳақида маълум қилган.
«Олдин айтилган гаплар асосида қарор қабул қилинди. Биз [қуролларни] сақлаш жойларини ва бошқа нарсаларни тайёрлашимиз керак эди. Биз буни қилдик, шунинг учун ядро қуроллари ҳаракати аллақачон бошланди», деди Беларус президенти.
Владимир Путин 25 март куни Беларусда ностратегик ядровий қуролларни жойлаштириш қарорини эълон қилди. 25 май куни Россия ва Беларус мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин бундай қуролларни Беларусдаги махсус омборларда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025