HUMO тўлов тизими халқаро карталар амалиётлари учун Миллий шлюзни ишга туширди
HUMO томонидан ишга туширилган Миллий шлюз ўтказмалар жараёнини тўлиқ маҳаллийлаштиради ва транзакцияларнинг қўшимча хавфсизлигини таъминлаб, ортиқча харажатларнинг олдини олади.
Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими) томонидан халқаро карталар бўйича амалиётларни қайта ишлаш имконини берувчи Миллий шлюз ишга туширилди. Бу мамлакат тўлови тизими ва мижозлар учун муҳим бўлган қатор имкониятларни яратади.
Ҳозирги кунда мижозлар Ўзбекистон банклари томонидан эмиссия қилинган халқаро карталар, хусусан, "VISA", "Mastercard" ёки "UnionPay" орқали мамлакат ичидаги терминалларда тўловларни амалга оширганда, ушбу транзакциялар хорижий тўлов тизими серверларига узатилар ва қайта ишловдан ўтгандан сўнггина транзакция амалга ошар эди. Бу жараён халқаро интернет трафиги ва узоқда жойлашган серверларга мурожаат қилишни талаб қилгани учун, вақт ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзига хос муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди.
HUMO томонидан ишга туширилган Миллий шлюз эса, ушбу жараённи тўлиқ маҳаллийлаштиришга имкон берди ва табиийки транзакцияларнинг қўшимча хавфсизлиги таъминланди. Бошқача қилиб айтганда, энди маҳаллий банклар томонидан эмиссия қилинган халқаро карталардан Ўзбекистон ичида амалга ошадиган транзакциялар мамлакат ичида дастурий қайта ишловдан ўтади. Бу эса ўз навбатида банклар ва тўлов тизими иштирокчилари учун қўшимча интернет трафик ва ортиқча харажатларнинг олдини олади.
Ҳозирда мазкур свитч хизматидан процессинг марказлари МБПМга уланган 10 та тижорат банки фойдаланишлари мумкин. ANORBANK биринчилардан бўлиб ўзининг халқаро карталари орқали маҳаллий транзакцияларни ушбу шлюз орқали ўтказишни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Миллий шлюзни ишга тушириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 августдаги ПҚ-3945-сон "Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўрсатиб ўтилган вазифалардан бири ҳисобланар эди.
Сайт: https://humocard.uz/uz/
Телеграм: https://t.me/humoofficial
Телеграм-бот: https://t.me/HUMOcardbot
Instagram: https://www.instagram.com/humo_card/
Facebook: https://www.facebook.com/humocard
Реклама
Мавзуга оид
13:31 / 16.11.2024
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
16:43 / 14.05.2024
“Humo” тўлов тизими оператори акциядорлик жамиятига айлантирилди – Давактив
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
12:27 / 08.02.2024