Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси демаркацияси бўйича ҳуқуқий-техник ҳужжатларни тасдиқлади
Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида ишчи гуруҳларнинг йиғилишлари ва демаркация бўйича қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.
«Учрашувда Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала тадқиқотлари натижалари муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.
Қўшма демаркация комиссияси йиғилиши якунлари бўйича томонлар давлат чегарасини демаркация қилишга оид ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни тасдиқлади.
«Музокаралар дўстона муҳитда ўтди. Тадбирлар якуни бўйича тегишли баённомалар имзоланди», — дея хулоса қилди матбуот хизмати.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025