Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 989 тани ташкил этган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 905 та корхона.
Кейинги ўринлардан 1 807 та корхонага эга Хитой ва 1 798 та корхонага эга Туркия жой олди.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 986 та ва 712 та корхона.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг қолган давлатлар кесимида сони:
— АҚШ – 297 та;
— Қирғизистон – 258 та;
— Тожикистон – 253 та.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025