Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан патрон ва гильзаларни олиб чиқиб кетиш тақиқланди
Россия ҳукумати фуқаролик ва хизмат ўқотар қуроллари учун патронларни, шунингдек, маълум калибрли қуроллар учун гильзаларни мамлакатдан олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлади.
Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган фармонда таъкидланишича, бу «ташқи иқтисодий фаолият соҳасида махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган» президент фармонини амалга ошириш учун қилинган.
Ҳужжатда бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Тақиқ йил охиригача амал қилади ва «Россия Федерацияси Қуролли кучлари, бошқа қўшинлари, ҳарбий тузилмалари фаолиятини таъминлаш» учун патронлар ва гильзаларни олиб чиқиб кетиш ҳолатларида қўлланилмайди.
Шунингдек, ов қилиш, спорт тадбирларида, кўргазмаларда ёки тарихий-маданий тадбирларда қатнашиш учун патронлар ва гильзаларни олиб чиқишга рухсат этилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025