Ўзбекистон | 11:15 / 31.05.2023
21130
1 дақиқада ўқилади

“Санкт-Петербург – Тошкент” рейси йўловчиси самолёт бортида жанжал келтириб чиқарди

Маст ҳолатда бўлган эркак жамоат тартибини бузган ва самолёт экипажи билан жанжал келтириб чиқарган.

Фото: ИИВ

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, йўловчи маст ҳолатда жамоат тартибини бузган ва ҳаво кемаси экипажи билан можаро уюштирган.

Самолёт “Санкт-Петербург – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Аэропорт ҳудудида ушбу шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан баённома тузилди.

29 май куни жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди унинг ишини кўриб чиқди. Судя уни 15 суткага маъмурий қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мавзуга оид