Ўзбекистон | 15:35 / 01.06.2023
3789
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистон президенти сайлови учун 7 та овоз бериш участкаси очилади

Марказий сайлов комиссияси Россия ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари учун муддатидан олдин президентлик сайловларида овоз беришлари мумкин бўлган еттита сайлов участкаси очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни Россия МСК раиси Элла Памфилова маълум қилди.

Фото: Kun.uz

«Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон, Екатеринбург ва Владивостокда еттита сайлов участкасини ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 28 июндан 5 июлга қадар Россия Федерациясининг 49 та субъектидаги Ўзбекистон фуқаролари кўп бўладиган жойларда кўчма участкаларни ташкил этиш режалаштирилган», — деди Памфилова.

МСК раисининг қўшимча қилишича, овоз беришда хавфсизликни таъминлаш учун комиссия номидан «ФСБ» ва Ички ишлар вазирлигига хат юборилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид