Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 июндан Ўзбекистон президентлигига сайловолди ташвиқотлари бошланади
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.
ЎзА хабарига кўра, президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди.
Мажлисда:
— Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни;
— Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни;
— Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудовани;
— Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаевни, Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
09:02 / 05.05.2025
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди
14:29 / 03.05.2025
Британияда ўнг популистлар маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
16:31 / 30.04.2025