Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши муносабати билан тест вақти ҳам ўзгаради
2018–2019 йилларда бўлгани каби тест синовларида 1-смена соат 08:00 дан, 2-смена эса 15:00 дан бошланиши режалаштирилган.
Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши муносабати билан тест вақти ҳам ўзгаради. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аввалги йилларда имтиҳонлар стадион ва хиёбонларда ўтказилгани сабабли 1-смена соат 07:00 дан 10:00 гача, 2-смена эса 19:00 дан 22:00 гача ўтказилган. Чунки бошқа пайтда кун жуда иссиқ бўлган.
3 йиллик танаффусдан кейин тест синовлари яна ёпиқ биноларда ўтказилаётганлиги сабабли, энди бунақа вақтли ва кеч имтиҳон ўтказишга эҳтиёж йўқ.
Шу сабабли, худди 2018–2019 йилларда бўлгани каби тест синовларида 1-смена соат 08:00 дан, 2-смена эса 15:00 дан бошланиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёни билан тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади.
Мавзуга оид
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024