Ўзбекистон | 11:05 / 05.06.2023
5946
2 дақиқада ўқилади

Ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича комиссиянинг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Низомда қуйидаги тартиблар назарда тутилган:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ep фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ўрганиш тартиби.

Ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни рад этиш ва ишчи орган хулосаларини тайёрлаш тартиби. Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифи ишчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

унумдор суғориладиган ерлар алоҳида қимматга эга бўлса ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлса;

ўрмон фондининг ерлари ўрмон билан қопланган бўлса;

ерлар фойдаланиш учун берилган ва туман ҳокимлиги захирасига олинмаган бўлса;

Еp фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ишчи орган хулосалари кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Мавзуга оид