Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда мактаб дипломларини топшириш пайтидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди
Полиция маълумотларига кўра, 19 ёшли жиноятчи қурбонлардан бирини таниган. Мактаб битирувчиси ва 36 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна 5 киши жароҳат олди. Ҳужум қилган шахс ушланган.
6 июн, сешанба куни CNN телеканали ва Reuters агентлигининг хабар беришича, АҚШ шарқидаги Ричмонд шаҳрида Виржиния Ҳамдўстлик университети кампусида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди.
19 ёшли йигит юқори мактаб битирувчиларига диплом топшириш маросимида ўт очди. CNN маълумотларига кўра, бу тадбирнинг расмий қисми якунланганидан сўнг, йиғилганлар кўчада ўз оилалари билан суратга тушаётган пайтда содир бўлган.
18 ёшли битирувчи ва 36 ёшли эркак ҳалок бўлди. Полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олди. "Биз гумондор қурбонлардан камида бирини олдиндан билган деб ҳисоблаяпмиз", деди шаҳар полицияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Рик Эдвардс.
Мавзуга оид
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
23:41 / 17.04.2025