Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Россиянинг GPS сигналини тўсиб қўйишга уриниши Финландия ва Болтиқбўйи устидан учаётган самолётларга халақит беряпти
Бир қатор дрон ҳужумларидан сўнг Россиянинг GPS сигналларини тўсиб қўйишга уринишлари Эстониядаги навигация тизимига халақит беряпти. Bloomberg агентлигининг Эстония транспорт департаменти хатига таяниб хабар беришича, тўсиб қўйиш манбаси Эстония ва Финландия билан чегарадош Ленинград вилоятида жойлашгани тахмин қилинмоқда.
GPS ишидаги носозлик Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финландияга учаётган самолётлар учувчиларига халақит бериши сабабли навигациянинг муқобил усулларидан фойдаланишга тўғри келяпти. Эстония расмийларининг хатида айтилишича, бу ерусти ҳаракатига ҳозирча таъсир қилмаган. Эстония расмийлари фикрича, GPS сигналлари тўсилиши - Россиянинг ўз ҳудудидаги стратегик объектларни ҳимоя қилишга уриниши.
Финландия ҳаво транспорти бошқармаси фин учувчилари муқобил навигация тизимларидан фойдаланаётгани ва тижорат рейслари жадвалга мувофиқ амалга оширилаётганини тасдиқлади.
3 майга ўтар кечаси Кремль ҳудудида иккита дрон портлади. Россия ҳукумати Украинани давлат раҳбари қароргоҳига ҳужум қилишга уринганликда айблади. Шундан сўнг Москвадан GPS ишидаги носозликлар ҳақида хабарлар кела бошлади. Хусусан, таксини ривожлантириш бўйича жамоат кенгаши матбуот хизмати The Insider нашрига маълум қилишича, такси ҳайдовчилари бундай носозликлар бўйича шикоят қилишган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025