Ўзбекистон | 08:24 / 08.06.2023
5139
2 дақиқада ўқилади

Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва ташкилий тузилмаси;
  • Маданий мерос агентлигининг хусусий секторга бериладиган функциялари рўйхати;
  • Маданий мерос соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”.

Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти Маданий мерос илмий-тадқиқот институти деб қайта номланган ҳолда Агентлик тизимига ўтказилмоқда.

2017–2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ва Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика ишчи гуруҳининг ваколат ва функциялари ҳам Агентликка ўтказилмоқда.

Қуйидагилар Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • моддий маданий мерос ва музейлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • моддий маданий мерос объектлари, маданий бойликлар, музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, уларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳамда соҳада таъсирчан давлат назоратини амалга ошириш;
  • моддий маданий мерос ва музейлар соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, уларга оид маълумотларнинг барча учун очиқ бўлишини таъминлаш;
  • маданий меросимизнинг жаҳон маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш ва уларни кенг оммалаштириш;
  • илғор хорижий тажрибалар асосида музейларни комплекс ривожлантириш ва бошқалар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид