Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Ломбардия вилояти билан кенг кўламли ҳамкорлик дастури тайёрланади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида давлат раҳбари Аттилио Фонтанани губернатор этиб қайта сайлангани билан табриклади ва ушбу лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Куни кеча Италия президенти Сержо Маттарелла ва бош вазир Жоржа Мелони билан ўтган музокаралар самарали бўлгани қайд этилиб, улар давомида ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш қўллаб-қувватлангани таъкидланди.
Учрашувда, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўтган йилда Ўзбекистон ҳудудларининг Ломбардия билан товар айирбошлаш ҳажми 83 фоизга ошди. Апрель ойида Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди. Ҳудуднинг Pietro Fiorentini, Terranova, Danieli, Fin. Opera каби етакчи компаниялари билан мустаҳкам шериклик алоқалари йўлга қўйилган.

Ўзбекистон президенти қўшма савдо ва инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш, Италиянинг илғор технология ва билимларини Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига янада кенг жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади. Ломбардия билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш, Самарқандда қўшма инвестиция форумини ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини илгари суриш учун қулай шароитлар яратиш, тиббиётда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, инновацияларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан Маданият кунларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Губернатор Ломбардия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳа ва ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди. Мамлакат ҳудудлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликка кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.
Учрашув якунида давлат раҳбари Аттилио Фонтанага 2026 йилда Ломбардияда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда муваффақиятлар тилади.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024