Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада иккинчи бўлди
Туркия Республикасида «Энг илғор мерган» мусобақаси ўтказилди. 13 давлатнинг 40 дан ортиқ жамоаси иштирокидаги беллашувларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг мерганлари ҳам муносиб қатнашди.
Туркиянинг Испарта шаҳридаги «Командо» ўқув машқлари марказида ўтказилган «Энг илғор мерган» мусобақасида Испания, Покистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари сингари ўндан ортиқ давлат вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг икки жамоаси иштирок этди.
Мусобақада 14 та шарт бўйича баҳс олиб борилди. Жумладан, «Қайиқдан ва миноралардан ўқ отиб оролни ҳимоя қилиш», «Вертолёт ва ердан жанг олиб бориб, ярадорни эвакуация қилиш», «Ҳаракатланувчи нишонларни пистолетда яксон этиш», «Тунги вақтда магнит азимути бўйича ҳаракатланиш» каби қатор шартлар реал жанг шароитига яқинлаштирилган ҳолда олиб борилди.

Хабарга кўра, ўзбекистонликлар «Тоғдан қияликка қараб жанг олиб бориш», «Зарарланган ҳудудда газниқоб тақиб, нишонларни мўлжалга олиш» шартида барча жамоаларни ортда қолдириб, рекорд натижага эришган.
10 кун давом этган мусобақада биринчи ва учинчи ўринни туркиялик ҳарбийлар, иккинчи ўринни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари қўлга киритган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025