Жамият | 09:03 / 11.06.2023
22659
1 дақиқада ўқилади

Чиноз туманида 36 ёшли аёлни электропоезд босиб кетди

Транспорт прокуратураси маълумотига кўра, аёл эпилепсия касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолгани аниқланган.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида электропоезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида аёл иккига бўлиниб кетгани акс этган видео тарқалган.

Транспорт прокуратураси маълум қилишича, 4 июн куни соат 06:20 да Ховос—Тошкент йўналишидаги 6453-сонли шаҳарлараро электропоезди Чиноз—Олмазор бекатлари оралиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1987 йилда туғилган аёл М.С.ни уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, М.С. эпилепсия касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид