Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди
Браконьер Қизил китобга киритилган буғуни овлаб, қочиб кетишга уринди.
Қорақалпоғистонда браконьер Қизил китобга киритилган Бухоро буғусини овлаб, қочиб кетишга уринди. Экология вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
11 июн соат 05:30 да Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё биосфера резервати инспекторлари томонидан Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди. Қуйи Амударё давлат биосфера резервати инспекторларига резерватнинг Жумуртов бўлими ўтиш зонаси фермер хўжалиги ҳудудида ўқ овози эшитилгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Инспекторлар воқеа жойига етиб борганида оқ рангли Matiz чиқиб кетганини аниқлаган. Машина изидан қувиб, Гурлан тумани «Деҳқонобод» МФЙгача боришган. Ҳуқуқбузарнинг машинасида қоплар борлиги, уларга эса бир дона Бухоро буғусининг бўлакланган жасади солингани маълум бўлди. Браконьер қўлга олинди.
Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан процессуал тартибда икки дона ов милтиғи, бир дона Бухоро буғуси тана қисмлари расмийлаштириб олинди. Ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Иш прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
17:03 / 16.11.2024
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
10:30 / 10.11.2024
Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
18:32 / 28.10.2024