Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хоразмликларни кейинги етти йилда йўл, уй-жой қурилиш ва сув инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш бўйича сайлов олди дастури бандлари билан таништирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Таъкидланишича, 2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун Бухоро – Урганч – Хива темирйўли 365 миллион доллар инвестиция ҳисобига электрлаштирилади. Келгуси етти йилда Хоразмда туризм учун, йўл, электр ва сув инфратузилмасига 200 миллион доллар сарфланади.
Хоразм аҳолисининг замонавий уй-жойга ўсиб бораётган талабини қондириш мақсадида, 50 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар барпо этилади. 2030 йилга қадар Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади.
Шунингдек, Питнакдаги автомобиль заводи қувватлари келгуси йилнинг ўзида ҳозирги 90 минг донадан 150 мингга етказилиб, шу ернинг ўзида янги авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади ва импорт бўлаётган 100 хил турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилади.
Ушбу кластерларда 2030 йилга келиб, йилига 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Мавзуга оид

10:00
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025