Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди
Юк поезди Хитойнинг Ланжоу шаҳридан Тошкентга 15 кунда етиб келиши белгиланган.
Сиан шаҳрида бўлиб ўтган «Хитой – Марказий Осиё» саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида Zhejiang Union of Railway Logistics компанияси, «Ўзбекистон темирйўллари» ва «Қирғиз темирйўли» миллий компанияси»» давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни рағбатлантириш мақсадида илк синов поезди ҳаракатига 9 июнь куни старт берилди.
Таркибида қуёш панеллари, механик жиҳозлар, матолар ва бошқа юклар бўлган умумий қиймати 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этувчи юк поезди Хитойнинг Ланжоу шаҳридан Тошкентга 15 кунда етиб келиши белгиланган.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025