Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш фуқароларининг Ўзбекистонга ноқонуний кириши олди олинди
Қирғизистонда чегара орқали Ўзбекистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Бангладеш фуқаролари ушланди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш каналини аниқлади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб Kaktus.media хабар берди.
Қайд этилишича, 3 июнь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари чегара хизмати билан биргаликда Қора-Сув вилоятидаги «Қум» чегара участкасида тўрт нафар Бангладеш фуқароси ва Ўзбекистон фуқароси ушланган. Улар ноқонуний равишда Ўзбекистонга ўтишга уринган.
Бундан ташқари, чет эл фуқароларига чегарани ноқонуний кесиб ўтишда воситачилик хизмати кўрсатган, 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025